Ўзбекистон терма жамоаси қанот ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Қатарга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (2:3) сўнг ўз Instagram саҳифасида бунга муносабат билдирди.
"Иншаоллоҳ, ҳаммаси яхшиликка. Ҳали ўйин тугамади, энди бошланди. Биз кучли ватанмиз, кучли бўлиб қайтамиз", - деб ёзди футболчимиз.
Вакилларимиз 19 ноябрь куни Шимолий Кореяга қарши майдонга тушади.