Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Машарипов Криштиану билан муносабати ҳақида гапирди

Машарипов Криштиану билан муносабати ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов россиялик журналист Нобел Арустамянга интервю бериб, «Ан-Наср»даги Криштиану Роналду билан муносабати ҳақида гапирди.

«Мен 7-рақамли либосни Роналдуга беришни истамаганим ҳақидаги гаплар ёлғон. Ўшанда «Ан-Наср» президенти мени чақириб, улар Роналду билан музокара олиб бораётгани ва у келиши мумкинлигини айтишганди. Ўшанда Криштиану келса, унга 7-рақамли либосни топширишим кераклигини дарҳол тушунгандим. Раҳбарият ҳам бу тўғри қарор бўлишини айтишди. Уларга ҳеч шубҳасиз 7-рақамни унга топширишимни, у энг ҳурматга лойиқ буюк ўйинчи эканини айтдим. Дунёда фақат иккита топ-футболчи бўлса бири Роналду, бири Месси. Ўшанда кўп жойда ўзим ҳақимда ёзилган турли нотўғри гапларга кўзим тушди, гўёки мен 7-рақамни беришни истамаган эканман, Роналду мени жамоадан четлатмоқчи бўлган экан. Аммо бу гаплар ёлғон эди.

Жамоадан кетганимдан кейин ҳам Роналдуга қарши ОЧЛ ўйинида майдонга тушганимда ҳам, у ёнимга келиб мен билан жуда яхши муносабатда бўлди, ўзаро суҳбатлашдик. У мени қаттиқ ҳурмат қилади», - деди Жалолиддин Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Машарипов 2021-23 йиллар давомида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилган эди.

Киритилди: 23:47 24.06.2025. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!