Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Марсдан келган энг катта метеорит кимошди савдосида 5,3 миллион долларга сотилди

Марсдан келган энг катта метеорит кимошди савдосида 5,3 миллион долларга сотилди

Марсдан келган энг йирик НWА 16 788 метеорити Қўшма Штатлардаги аукционда 5,3 миллион долларга сотилди.

Метеоритнинг оғирлиги 24,67 кг. У астероиднинг Марс юзаси билан тўқнашуви натижасида ҳосил бўлган. 2023 йилда метеорит Нигердаги Саҳрои Кабирда топилган.

Бу илгари Ерда топилган бошқа Марс метеоритидан тахминан 70% каттароқдир. Бундай топилмалар жуда кам учрайди – 77 мингдан ортиқ расмий рўйхатга олинган метеоритлардан фақат 400 таси марсликдир.

Сотувга қўйилишидан олдин метеорит галереяда турган, 2024 йилда у Италия космик агентлигида ҳам намойиш этилган. Метеорит харидорининг шахсини ошкор этишмаяпти.

Киритилди: 06:22 18.07.2025. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!