Марокаш Африка Миллатлар Кубогидан сўнг 450 миллиондан 1,2 миллиард долларгача даромад олиши мумкин, деб хабар берди "Al-Arabiya" телеканали. Турнир 22 декабрдан бошланиб, 18 январь куни якунланди.
"Ҳисоб-китобларга кўра, Африка Миллатлар Кубогининг ўтказилиши туризмга ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, Марокаш қўшимча 500 мингдан 1 миллионгача хорижий меҳмонларни қабул қилади. Меҳмонхона сектори, транспорт, кафе ва ресторанларнинг даромади 450 миллион доллардан 1,2 миллиард долларгача бўлади," - дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, Марокаш ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини сотишдан ҳам 22,5 миллион доллар ишлаб олади. ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат Африка кубогини ўтказиш учун инфратузилма қурилишига тахминан 16 миллиард доллар сарфлаган. Худди шу стадионларда Марокаш, Испания ва Португалияда бўлиб ўтадиган 2030 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари ҳам ўтказилади.