АҚШ давлат котиби Еревандан бошқа мамлакатлар билан дўстона муносабатларни узишни талаб қилмаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон ва Вашингтон томонидан имзоланган "Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп йўналиши" (TRIPP) лойиҳаси бўйича стратегик ҳамкорлик келишуви АҚШ хусусий секторининг инвестицияларини рағбатлантиради.
"Биз Қўшма Штатлар компаниялари учун монополияга интилмаяпмиз, бироқ улар ўзларининг ҳалол улушига эга бўлишларини истаймиз", — деди Рубио.