Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Марказий Осиёдаги биринчи экологик кўргазмада иштирок этишга шошилинг!

Марказий Осиёдаги биринчи экологик кўргазмада иштирок этишга шошилинг!

Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси Сизга нафақат ўз ташаббусларингизни намойиш қилиш, балки янги бозорларга чиқиш, манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва глобал экологик тенденциянинг бир қисмига айланиш имкониятини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили” Давлат дастури доирасида ўтказилаётган мазкур кўргазма мамлакатимизнинг глобал иқлим кун тартибидаги ўрни ортиб бораётганини акс эттиради.

"Eco Expo"дан нималар кутириш мумкин?

Юқори даражадаги дастур. Уч кун давомида иқлимни молиялаштириш, рақамли инновациялар, "яшил" энергия, сув ресурслари, сиркуляр иқтисодиёт, барқарор қишлоқ хўжалиги ва транспорт каби долзарб мавзуларда ўнлаб панел сессиялари, тақдимотлар ва муҳокамалар бўлиб ўтади.
Кенг миқёсдаги иштирок. 10 000 дан ортиқ иштирокчилар ва 500 дан ортиқ ташкилот — стартаплар ва инвесторлардан тортиб халқаро ташкилотлар ва ҳукуматлар вакилларигача бўлиши кутилмоқда, бу эса кўргазмани муносабат ўрнатиш, ташаббусларни илгари суриш ва инвестицияларни жалб қилиш учун идеал платформага айлантиради.
Самарали кун тартиби. Иштирокчилар реал ҳаётдаги барқарорлик ҳолатлари, молиялаштириш стратегиялари, инновацион технологиялардан фойдаланиш, махсус институционал павильон доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва ўз ташаббусларини тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.
Турли муҳим мавзулар. Дастур яшил ўтишнинг барча жиҳатларини қамраб олади — экологик технологиялардан туризм, таълим, қурилиш ва шаҳарсозликдаги ақлли ечимларгача. Бу сизнинг бизнесингизни ўзгартириши мумкин бўлган илҳом, билим ва ҳамкорликка эга бўлиш имкониятидир.

Ўзбекистон CRIC-21, CMS COP14 ва Самарқанд Иқлим форуми каби йирик халқаро форумларга мезбонлик қилувчи минтақавий эко-хаб сифатида аллақачон ўзини намоён қилган ва CITES COP20 га тайёргарлик кўрмоқда. Eco Expo ушбу барқарор ҳаракатларнинг давомидир.

Қўшимча маълумот учун:
🌐 Веб-сайт: www.ecoexpo.uz
📞 Телефон: +998 94 990 37 95
📞 Кўргазманинг ишонч телефони: +998 71 200 00 11
📞 Экология вазирлигининг ишонч телефони: +998 71 207 24 24

Киритилди: 09:16 14.05.2025. Ўқилди: 926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!