Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси бошланди

“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси бошланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресс ўз ишини бошлади.

Форум Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжондан келган 300 га яқин олим, санъатшунос ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига йўллаган қутлов сўзида тинчлик ва барқарорликни асраш, илм ва маърифатга таяниш ҳамда халқлар ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Конгресснинг асосий мақсади — Марказий Осиё халқларининг маънавий ва илмий меросини умумий ривожланиш ва ҳамкорлик асоси сифатида таҳлил қилишдир. Шу билан бирга, тадбир доирасида давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни кенгайтириш, маданий меросни асраш ва илмий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинмоқда.

Тадбирнинг Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиши рамзий аҳамиятга эга — бу марказ минтақанинг илмий, маданий ва маърифий ривожининг муҳим маркази ҳисобланади. Конгресс олдидан Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган муқаддас Усмон Мусҳафи ҳам мана шу марказга кўчирилди.

Дастур доирасида тарих, маданият, фан ва таълим соҳалари бўйича шўъба йиғилишлари, форумлар ҳамда кўргазмалар ўтказилади. Жумладан:

  • Марказий Осиё тарихий мероси: ягона ўтмиш – умумий келажак” тарихчилар форуми;

  • Марказий Осиё: буюк ўтмиш ва буюк келажак” бадиий кўргазмаси;

  • Тирик тарих” халқаро кино форуми;

  • Ёшлар ва рақамли давр: қадимий қўлёзмалардан сунъий интеллектгача” мавзусидаги шўъба йиғилиши.

Конгресс 15 ноябрга қадар давом этади. Тадбир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Марказий Осиё халқаро институти ва WOSCU ҳамкорлигида ташкил этилган.

Киритилди: 19:06 13.11.2025. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!