Марказий банк аҳолига кредит ажратиш жараёнини тартибга солиш мақсадида янги талаблар киритишни таклиф қилди.
Қарор лойиҳасига кўра:
➖ кредит олдидан маълумот бериш – банклар шартнома имзоланишидан олдин қарз олувчига мажбуриятлар ва таваккалчиликлар ҳақида стандарт чек-лист орқали маълумот бериши шарт;
➖ реструктуризация тартиби – молиявий қийинчиликка дуч келган қарздорлар учун шартномани ўзгартириш тартиби белгиланади ва у банк сайтида жойлаштирилади;
➖ нотўғри амалларни тақиқлаш – ортиқ кредит таклиф қилиш, ижтимоий нафақани қарзга йўналтириш, муддати келмасдан олдин тўлов талаб қилиш тақиқланади;
➖ мобил илова чекловлари – олдиндан белгиланган розилик белгиларини қўйиш, кредит параметрларини ёки даромад маълумотларини олдиндан тўлдириш, шартнома матнини тўлиқ кўрмасдан розилик бериш имкониятини яратиш тақиқланади.