Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Марказий банк аҳолини навбатдаги киберфирибгарликдан огоҳликка чақирди

Марказий банк аҳолини навбатдаги киберфирибгарликдан огоҳликка чақирди

Идора ахборот хизматининг ёзишича, бугунги кунда фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.

Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун «молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис» томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.

Бу орқали «мутахассис» ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, «Безопасность» номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.

Фуқаролардан юқоридаги каби ҳолатларга дуч келса, фирибгарларнинг алдовларига ишонмаслик, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатиб олишлари сўралмоқда.

Киритилди: 10:51 28.10.2024. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!