Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.
Унинг сўзларига кўра, Токио Киевга дрон технологияларини ривожлантиришда ёрдам бермоқда ва бу орқали можаронинг чўзилишига ҳисса қўшмоқда.
Захарова таъкидлашича, Владимир Зеленский бошчилигидаги ҳукуматга ёрдам бериш Россия билан муносабатларни янада ёмонлаштирмоқда.
У, шунингдек, Япония сиёсати можарони тез ҳал этишга хизмат қилмасдан, аксинча ҳарбий ҳаракатларни узайтиришини билдирди.