Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби 100 000 ўринли янги стадион қуриш режасини эълон қилди.
Клуб баёнотида айтилишича, Олд Траффорд ҳудудида 100 000 ўринли янги стадион қуриш режалари амалга оширилмоқда.
Ҳисоботда таъкидланишича, лойиҳа минтақага катта ижтимоий ва иқтисодий фойда олиб, Буюк Британия иқтисодиётига 7,3 миллиард фунт стерлинг қўшимча даромад, 92 минг янги иш ўрни, 17 мингдан ортиқ янги уй ва йилига 1,8 миллион янги ташриф буюрувчи келтириши мумкин.