"Манчестер Юнайтед" еврокубокларда мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб қолмоқда.
Бугун Рубен Аморим жамоаси Европа Лигаси 1/2 финал дастлабки ўйинида "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).
Манкунианликлар ҳисобида турнирнинг жорий мавсумида саккизта ғалаба ва бешта дуранг бор. 2024 йил октябрь ойи охиригача "Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг эди.
Еврокубокларнинг бошқа барча иштирокчилари бу мавсумда камида битта ўйинда мағлуб бўлишди.