Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Манчестер Юнайтед» Бельгия терма жамоаси дарвозабонининг трансфери ҳақида эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» Бельгия терма жамоаси дарвозабонининг трансфери ҳақида эълон қилди

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Сенне Ламменс Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтди. Ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдинги охирги кунда келишув ҳақида «қизил иблислар»нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Бельгиянинг «Антверпен» клуби сафида тўп сурган Ламменс иш рухсатномасини қўлга киритгач, «Манчестер Юнайтед»га қўшилди ва инглиз клуби билан 5 мавсумга — 2030 йил ёзигача шартнома имзолади.

Жорий йил март ойида Сенне Ламменс илк бор Бельгия терма жамоасига чақирилган, аммо ҳали мамлакат миллий жамоаси сафида дебют қилмаган. ОАВ маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» янги дарвозабон учун 21 млн евро тўлаган.

Киритилди: 10:00 02.09.2025. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!