Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр

"Барселона" хавбеки Фермин Лопес "Манчестер Юнайтед" эътиборида бўлиб турибди.

Журналист Себастьен Видалнинг таъкидлашича, инглиз гранди 22 ёшли футболчи учун "кўк-анорранглилар"га тахминан 80 миллион евро таклиф қилган. Манбага кўра, молиявий қийинчиликлар фонида "Барселона"га бундай таклифни эътиборсиз қолдириш осон эмас, гарчи Лопеснинг ўзи ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган бўлса-да.

Ўтган мавсумда каталонияликлар тарбияланувчиси барча турнирлар ҳисобида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:29 13.08.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!