Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди

"Манчестер Юнайтед" 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби тез орада "Олд Траффорд" ўрнига янги стадион қуришни бошлашни режалаштирмоқда.

Клуб "Олд Траффорд" ҳудудини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 100 минг томошабинга мўлжалланган арена қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Сешанба куни Foster + Partners архитектура гуруҳи бўлажак стадион ва унга туташ ҳудуднинг концептуал тасвирларини тақдим этди.

Янги стадион Буюк Британия иқтисодиётига йилига 7,3 миллиард фунт келтириши, қўшимча 92 минг иш ўрни яратиш ва 17 минг янги уй-жой қуриш имконини бериши кутилмоқда.

Қурилиш қиймати тахминан 2 миллиард фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Foster + Partners раҳбари, архитектор лорд Норман Фостер қурилишни 5 йил ичида якунлашни режалаштираётганини айтди.

Киритилди: 08:45 12.03.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!