Жек Грилиш "Манчестер Сити" базасида якка ўзи машғулотларни давом эттирмоқда.
29 ёшли вингер ёзда бошқа жамоага ўтиш имкониятига эга бўлиш учун "шаҳарликлар"нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қайдномасига киритилмади.
Ҳозирда Грилиш формасини тиклаш учун шахсий мураббий билан якка тартибда ишламоқда. Асосий гуруҳ 28 июль куни машғулотларга қайтади.
Грилиш камида жамоа қайтгунига қадар клуб базасида алоҳида шуғулланади ва таклифларни кутади.
Англиялик футболчи АПЛнинг ўтган мавсумида 20 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.