Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Сити" ёш иқтидорига икки клуб даъвогар

"Манчестер Сити" ёш иқтидорига икки клуб даъвогар

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.

Инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, аргентиналик футболчини "Рома" ва "Жирона" ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Манбага кўра, ёш иқтидор эгаси Италия клубига ўтмоқчи, аммо "Манчестер Сити" футболчини испан жамоасига ижарага беришни маъқул кўради. Музокаралар давом этмоқда.

"Манчестер Сити" Эчеверрини 2024 йил бошида "Ривер Плейт"дан сотиб олганди, аммо ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" сафига фақат жорий йилнинг январида келиб қўшилди. Инглиз клуби сафида хавбек учта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Киритилди: 19:06 03.08.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!