Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британия Россияга қарши йирик диверсия тайёрлаяпти

Буюк Британия Россияга қарши йирик диверсия тайёрлаяпти

РФ Ташқи разведка хизматига кўра, Буюк Британия махсус провокация уюштириш орқали Россия нефти ташувини “халқаро денгиз қатновига таҳдид” сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда.

Яъни, Лондон махсус уюштирилган ҳодиса орқали Россия нефтини ташишни хавфли деб кўрсатиб, халқаро жамоатчиликни унга қарши чора кўришга ундамоқчи.

Бу мақсадда Лондон икки хил сценарийни кўриб чиқмоқда: денгиз йўлларида сунъий авария ташкил этиш ёки Россияга дўст мамлакат портларидан бирида танкерни ёқиб юбориш.

Иддаоларга кўра, бу операцияларни амалга ошириш Украина зиммасига юклатилган.

Киритилди: 22:10 04.08.2025. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!