Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Манчестер Сити” ва яна икки АПЛ клуби “Реал” ҳужумчисига харидор

“Манчестер Сити” ва яна икки АПЛ клуби “Реал” ҳужумчисига харидор

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Тодофичажес нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчига бир вақтнинг ўзида бир нечта АПЛ грандлари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Челси” Родриго учун курашга қўшилган.

Лондонликлар рақибларини ортда қолдириш учун аллақачон футболчи трансфери бўйича таклиф тайёрлаган. “Кўклар” Родриго учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ ажратишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Родригонинг “Реал” билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи жорий мавсум Испания Ла Лигаси доирасидаги 29 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 15:41 21.04.2025. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!