«Манчестер Сити» молиявий қоидалар бузилиши билан боғлиқ ишни ҳал қилиш масаласида Англия Премьер-лигаси (АПЛ) билан дастлабки музокаралар ўтказган. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, муҳокамалар клуб деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилишидан олдин бўлиб ўтган. Бироқ «Манчестер Сити» ўзининг айбсиз эканини қатъий таъкидлагани сабабли музокаралар тез орада тўхтаб қолган.
Томонлар клубга йирик миқдорда молиявий товон тўлаш орқали ишни якунлаш ва АПЛдан чиқариб юборилиш ҳамда чемпионлик унвонларидан маҳрум этилиш каби жазолардан қочиш имконини берадиган вариантни муҳокама қилгани айтилмоқда. Айрим экспертлар бундай сценарийни эҳтимолдан холи эмас деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, «Арсенал» ва «Ливерпуль» каби «Манчестер Сити»нинг рақиблари Премьер-лиганинг манчестерликлар билан келишувга эришишига кескин қарши бўлар эди.