Кеча, 19 январь куни "Манчестер Сити" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи трансферини расман эълон қилди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Англия терма жамоаси футболчисининг "шаҳарликлар" сафидаги маоши бир мавсум учун 18 миллион еврони ташкил этади. "Манчестер Сити"да фақат ҳужумчи Эрлинг Холанд кўпроқ маош олади. Унинг маоши бир мавсум учун 31,5 миллион еврони ташкил этади.
"Манчестер Сити" Марк Гехи трансфери учун 23 миллион евро тўлади. Футболчи "шаҳарликлар" билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Жорий мавсумда ҳимоячи клуб миқёсида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.