Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити"нинг икки юлдузи Туркияга йўл олиши мумкин

"Манчестер Сити"нинг икки юлдузи Туркияга йўл олиши мумкин

Ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ва дарвозабон Эдерсон тез орада "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.

Германиялик ва бразилияликнинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. "Шаҳарликлар" таркибни ёшартириш билан шуғулланмоқда ва баъзи маълумотларга кўра, ҳозирги трансфер ойнасида ёши катта ўйинчиларни қўйиб юборишга тайёр. Журналист Яғиз Сабунжуўғлининг маълум қилишича, 34 ёшли хавбек ва 31 ёшли дарвозабон Туркияда жамоадош бўлиши мумкин - уларнинг ҳар иккиси ҳам "Галатасарой"га ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

Илкай Гюндоган ва Эдерсоннинг нархи Transfermarkt портали мутахассислари томонидан мос равишда 5 ва 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:09 19.07.2025. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!