«Манчестер Сити» клубини яқин орада қабул қилиб олиши кутилаётган Энцо Мареска жамоа таркибини кучайтириш ишларига киришди.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, италиялик мутахассис клуб мутасаддиларига Мадриднинг «Реал» клуби вингери Браим Диас трансферини амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатма берган. Мареска 26 ёшли марокашлик вингернинг ҳаракатларини юқори баҳолайди ва уни ўз режаларига киритмоқчи.
Эътиборли жиҳати, Диас учун «шаҳарликлар» бегона эмас. У футболчилик фаолиятини айнан Манчестер клуби академиясида бошлаган ва асосий таркибда ҳам бир нечта учрашувларда майдонга тушган. Бироқ 2019 йилга келиб, у 18 миллион евро эвазига «қироллик клуби» аъзосига айланган эди.
Жорий мавсумда марокашлик футболчи «қаймоқранглилар» либосида барча турнирлар доирасида 42 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг айни пайтдаги трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.