Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Манчестер Сити”ни машҳур юлдуз тарк этади

“Манчестер Сити”ни машҳур юлдуз тарк этади

Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва 2025/2026 йилги мавсум якунида “Манчестер Сити”ни эркин агент мақомида тарк этишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда El Chiringuito TV журналистлари хабар берди.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчи аллақачон жамоасини ўзгартириш бўйича қатъий қарор қабул қилиб бўлган. Унинг навбатдаги клуби сифатида “Барселона” номи тилга олинмоқда.

Каталония суперклуби ҳам португалиялик плеймейкер билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Айниқса, тажрибали юлдузни эркин агент мақомида бепул трансфер қилиш “Барселона” мутасаддиларига жуда маъқул келди.

Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Бернарду Силва 22 та учрашувда иштирок этди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Манчестер Сити”да 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келаётган футболчининг бугунги кундаги бозор қиймати 27 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: Бугун 11:57. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!