Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Сити"ни 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин

"Манчестер Сити"ни 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин

"Манчестер Сити" ёзги трансфер ойнасида бирданига олти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин, дея хабар бермоқда The Athletic.

Манбага маълум бўлишича, ушбу рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олган: Матео Ковачич, Жон Стоунс, Нико О'Райли, Илкай Гюндоган, Оскар Бобб ва Клаудио Эчеверри.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Хосеп Гвардиола шогирдлари турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаган эди. Европа Чемпионлар Лигасида инглизлар 1/16 финал босқичида Мадриднинг "Реал" клубига икки ўйин натижасига кўра ютқазиб, турнирни тарк этишди.

Киритилди: 14:07 16.07.2025. Ўқилди: 1134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!