Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисига даъвогар клуб пайдо бўлди

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисига даъвогар клуб пайдо бўлди

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжи фаолиятини "Галатасарой"да давом эттириши мумкин. Журналист Яғиз Сабунжуўғлининг маълум қилишича, турк клуби швейцариялик футболчи бўйича расмий таклиф билан чиққан, музокаралар олиб борилмоқда. 30 ёшли футболчининг вакиллари шу ҳафта Истанбулга бориб, ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишади.

Мануэл Аканжининг Transfermarkt порталидаги баҳоланган нархи - 28 млн евро. Футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Хабарингиз бор, "шаҳарликлар" посбони Эдерсонга ҳам айнан "Галатасарой" даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 11:01 19.08.2025. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!