"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рико Льюис кетиши ҳақидаги миш-мишлар фонида жамоани тарк этмоқчи эмаслигини айтди.
«Мен ҳеч қачон ўзимни бошқа клубда тасаввур қилмаганман. Ҳар доим "Сити"да ўйнашни хоҳлаганман, чунки бу менинг орзумдаги клуб. Мен бу ерда жуда бахтлиман», - деди қанот ҳимоячиси.
Аввалроқ, "шаҳарликлар" уни "Ноттингем Форест"га сотиш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.