Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди

"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рико Льюиснинг дисквалификацияси 3 та ўйингача узайди.

Эслатиб ўтамиз, Льюис "Сити"нинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги "Видад"га қарши ўйинида тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳакамнинг қарорига қўшилмаслиги ва футболчиси тўпга ўйнаганини айтганди.

Бироқ ФИФА Гвардиоланинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватламади ва стандарт дисквалификацияга яна иккита ўйин қўшди, деб хабар берди "Sky Sports".

Шу тариқа, Льюис гуруҳ босқичида "Ал Айн"дан ташқари "Ювентус" ва 1/8 финал ўйинини ўтказиб юборади.

Киритилди: 23:45 24.06.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!