"Манчестер Сити" мудофаа чизиғини қайта қуришга тайёрланмоқда. The Times нашри ўз саҳифаларида маълум қилишича, ушбу қайта қуриш доирасида "шаҳарликлар" "Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехини нишонга олган. Манбанинг таъкидлашича, "Сити" Гехини сўнгги мавсумлар давомида кузатиб борган.
Ёзда Гехи эркин агент сифатида қўлга киритилиши мумкин - 25 ёшли ҳимоячининг "Кристал Пэлас" билан шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган.
"Манчестер Сити" айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. "Арсенал"дан Хосеп Гвардиола жамоаси икки очко (34 га қарши 36) ортда қолмоқда.