«Манчестер Сити» келаётган ёзда кўплаб футболчилари билан хайрлашишга тайёр.
«Шаҳарликлар» таркибни ёшартиришни ўтган йилиёқ бошлашган эди — айтиш мумкинки, клуб яқинлашаётган мавсумлараро танаффусда ҳам танланган йўналишдан воз кечмайди. «The Touchline» хабарига кўра, «Манчестер Сити» таркибида «масштабли қайта қуриш» тайёрланмоқда, эътиборлиси, бу жараён мураббий Хосеп Гвардиоланинг қолиш ёки қолмаслигидан қатъи назар содир бўлади. Катта эҳтимол билан, шартномаси якунига етиб бораётган Бернарду Силва ва Джон Стоунс жамоани тарк этади, шунингдек, Матео Ковачич ва Натан Аке бўйича тушадиган таклифлар ҳам кўриб чиқилади.
Кетиши мумкин бўлган номзодлар орасида ёш вингер Савио ҳам қайд этилган. Бундан ташқари, «Манчестер Сити» ҳозирда Италияда ижара асосида ўйнаётган ҳимоячи Мануэль Аканджини Миланнинг «Интер» клуби тўлиқ сотиб олишига умид қилмоқда.