Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Манба: Мбаппе Испания Суперкубоги финалини захира ўриндиғида бошлайди

Манба: Мбаппе Испания Суперкубоги финалини захира ўриндиғида бошлайди

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финал ўйинини «Барселона»га қарши захира ўриндиғида бошлайди. Бу ҳақда The Touchline нашри Х ижтимоий тармоғида Marca'га таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, асосий таркибда ҳужумчи Гонсало Гарсия майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни "Қироллик клуби" Мбаппеда чап тизза боғламларининг чўзилиши аниқланганини маълум қилган эди.

Испания Суперкубоги финали бугун, 11 январь куни бўлиб ўтади. Учрашув Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» стадионида ўтказилади.

Киритилди: 17:53 11.01.2026. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!