Ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, «Манчестер Сити» 36 ёшли португалга 2023 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди.
Аввалроқ «шаҳарликлар»га Роналдунинг юқори маоши муаммо бўлиши хабар қилинганди.
Ҳужумчи ўтган мавсумда А Серияда 33та ўйин ўтказиб, 29та гол урган ва чемпионат тўпурарига айланган.