«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Diario Sport нашрининг маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчининг агенти Мусса Сиссоко «Манчестер Сити» спорт директори билан учрашув ўтказган. Томонлар француз футболчисининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишган. Дембеленинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, бироқ битимни узайтириш бўйича музокаралар анча қийин кечмоқда. Томонлар ҳалигача ўзаро келишувга эриша олишмаяпти.
Усман Дембеле 2023 йилда «Барселона»дан «ПСЖ»га 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.