Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Ман Сити" қишки трансферлар бозорида фаол бўладими?

"Ман Сити" қишки трансферлар бозорида фаол бўладими?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубнинг қишки трансферлар даврида амалга ошириши мумкин бўлган трансферлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўтган мавсум бошида қишки трансферлар ойнаси олдидан тўрт ёки беш футболчи билан шартнома имзолаганимизда, бизда жароҳат олган футболчилар бунчалик кўп бўлади, деб ўйламагандим", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Хtra.

2024/2025 йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнасида "Манчестер Сити" ҳужумчи Омар Мармуш, ярим ҳимоячи Нико Гонсалес, ҳимоячилар Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс ва Жума Баларни ўз сафига қўшиб олган эди.

Киритилди: Бугун 19:49. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!