Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Маъмурий судларга энди нима бўлади?

A A A
Маъмурий судларга энди нима бўлади?

2017 йилда суд тизимида ўзига хос катта ўзгариш бўлган эди. Биз учун янгилик бўлган маъмурий судлар ташкил этилиб, 2017 йил 1 июнь кунидан ўз фаолиятини бошлаганди. Маъмурий судларга маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш вазифаси юкланган. Ўтган 3 йилдан ортиқ муддат давомида маъмурий судлар нима ишлар қилганини энг аввало ушбу суд билан боғлиқ оммавий ахборот воситалари орқали берилган хабарлар салмоғининг катталиги ва натижадорлиги ҳамда кўплаб резонансга сабаб бўлган ишларнинг қонуний ҳал қилингани билан боғлаш мумкин. Шу ўринда барчани ҳозиргача қизиқтириб келаётган автомашиналарда бошқаришда пардадан фойдаланиш мумкинлигини қонунийлигини асослаб берилиши ҳамда тадбиркорлик субъектлари, хусусан, фермер хўжаликларини ерларини ноқонуний олиб қўйилишидаги қатъий қонуний позицияни кўрсатганида кўриш мумкин. Хўш, давлат раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №ПФ-6034-сонли Фармони билан нима ўзгармоқда? Буни содда қилиб, барча учун тушунарли жумлалар билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Энг аввало, 2020 йил 1 январдан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриш маъмурий судлардан жиноят судларига ўтказилиши белгиланмоқда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, содда қилиб тушунтирганда халқ орасида кенг тарқалган транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, майда безорилик, лицензиясиз транспортда аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш, ҳақорат қилиш, туҳмат ва бошқа шу каби маъмурий қилмишлар тушунилади. Ҳозирда ушбу қилмишлар учун юритилган маъмурий ишларни маъмурий судлар кўриб келмоқдалар. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунда жазо тайинлаш назарда тутилади. Мана шу жазо тайинлаш функцияси табиатига кўра жазо тайинлаш масаласини ҳал қилиш ваколати берилган жиноят судлари учун яқинроқдир. Шу сабабли, ушбу ваколат жиноят судларига ўтказилмоқда. Маъмурий судлар эса оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар, яъни мансабдор шасхнинг қарорлари, ҳарактлари ёки ҳаракатсизлигидан норози бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий судларга шикоят тартибида мурожаат қилишиб, ҳуқуқлари тикланиши масаласини кўтаришлари мумкин бўлади. Масалан, шахс туман ҳокимининг қандайдур қарори қабул қилиниши билан ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузилган деб ҳисобласа, бу борада ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан маъмурий судга мурожаат қилиши мумкин бўлади. Маъмурий судлар ўзига хос “элита” судлар сифатида фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, маъмурий судларнинг барчаси тугатилиши Фармонда назарда тутилмаган бўлиб, балки биринчи инстанция суди ҳисобланган туман, шаҳар маъмурий судлари тугатилиб, уларни ўрнида Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ихтисослаштирилган туманлараро судлари ташкил этилади. Энди барча мурожаатчилар ҳудудларда ташкил этилган ягона туманлараро судларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Ҳақли савол туғилади, вилоят марказларидан йироқда жойлашган туманлар яшовчилар албатта вилоят марказига келиб ариза топшириши ва бир неча маротаба ўтказиладиган суд мажлисларида иштирок этиши муролжаатчиларни сарсон қиладику? Йўқ, ҳозирда деряли барча ҳудудлардаги судлар энг замонавий видеоконференц алоқа тизимига уланган бўлиб, мурожаатчи ўз ҳудудидаги суд биносида туриб вилоят марказидаги маъмурий суд мажлисида виртуал тарзда иштирок этиш имкони бор. Албатта барча ўзгаришларда энг аввало фуқароларни манфаатлари биринчи навбатда инобатга олинган.

Маъмурий судларнинг оптималлаштирилиши ва фақат оммавий низоларни кўришини белгилаб берилиши бу энг аввало маъмурий судларни жамиятдаги ўрнини кўтариш, суд қарорларини ижросини монеликсиз бажарилишини таъминлаш ва қонунийликни таъминлашдаги ўзига хос катта қадам бўлади.  

 

А.Акрамов, Тошлоқ туман маъмурий судининг раиси

Киритилди: 09:49 30.07.2020. Ўқилди: 4668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!