Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Малколм Иксни ким ўлдирган?

Малколм Иксни ким ўлдирган?

Малколм Икснинг қизлари ФҚБ ва МРБни оталарини ўлдиришга уринганликда айблашди.

Малколм Икснинг уч қизи АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ), Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Нью-Йорк полициясини 1965 йилда оталарининг қотиллигига алоқадорликда айблаб судга берди ва 100 миллион доллар товон пули талаб қилишди.

Даъвога кўра, давлат идоралари ва полиция бу фитна ҳақида билган ва иштирок этган, бироқ унинг олдини олишга уринмаган.

Х оиласининг айтишича, улар йиллар давомида ноаниқлик ва ҳукумат юқоридаги ташкилотларнинг жиноятдаги ролини яширишидан азият чеккан.

"Ислом миллат" ҳаракатига раҳбарлик қилган Малколм Икс 1965 йил 21 февралда 39 ёшида Нью-Йоркдаги нутқи вақтида уч киши томонидан ўлдирилган. Бир неча ўн йиллар ўтгач, маҳкумларнинг иккитаси оқланди ва уларнинг ҳукмлари «адолатсизлик» деб топилди. 2022 йилда Нью-Йорк уларга 26 миллион доллар товон тўлади, штат эса 10 миллион доллар қўшди.

Киритилди: 21:00 16.11.2024. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!