Малайзия қироллик ҳаво кучларига тегишли қирувчи самолёт Куантан шаҳридаги Султон Ҳожи Аҳмад Шоҳ аэропортида ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетди.
Бу ҳақда The Star ахборот портали хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, самолёт кўтарилиш вақтида ёниб кетган ва қисқа парвоздан сўнг ерга қулаган. Маълумки, ҳар иккала учувчи ҳам ҳаводан чиқариб юборишга муваффақ бўлган ва ҳозирда шифохонада. Қирувчи самолётнинг қулаши сабаблари ўрганилмоқда.