Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Малайзияда мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинади

Малайзияда мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзия депортация марказида сақланаётган ва мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар ватандошимиз юртимизга қайтарилади.

Ушбу инсонпарварлик кўмаги мамлакатимизда эълон қилинган 30 июлдан 30 августгача бўлиб ўтаётган "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида амалга ошириляпти.

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Малайзия Ички ишлар вазирлиги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда депортация марказидаги Фарғона вилоятида туғилган ватандошимиз М.Ю.ни тез кунларда Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.

Юртдошимизнинг паспорти йўқлиги сабабли унга элчихона томонидан Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилди ва унинг яқинлари кўмагида "Куала-Лумпур – Тошкент" йўналиши бўйича авиарейсга авиачипта харид қилинди.

Шунингдек, "Ватанга қайтариш" акцияси доирасида Куала-Лумпур шаҳрида мураккаб вазиятда қолиб кетган Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Ж.М.га ҳам кўмак берилди.

Дипломатик ваколатхона Ж.М.га Малайзия ИИВ Миграция департаменти томонидан мамлакатни тарк этиш учун махсус рухсатнома олишда амалий ёрдам кўрсатди.

Куала-Лумпурдаги ватандошларимиз тез кунларда Ўзбекистонга, яъни ўз оилалари бағрига қайтарилади.

Киритилди: 13:47 30.08.2025. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!