Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Малайзияда баҳайбат тимсоҳ олти ёшли қизни еб қўйди

Малайзияда баҳайбат тимсоҳ олти ёшли қизни еб қўйди

Бир неча кун аввал Малайзияда олти ёшли қизалоқ Батанг Татау дарёсида сузаётганида улкан тимсоҳ ҳужумига учради. Афтидан, у болани сув остига судраб олиб еб қўйган, деб ёзади BILD нашри.

Мутахассислар қизни қидириш вақтида дарёда иккита йирик тимсоҳни тутиб, оғир техникалар ёрдамида қирғоққа олиб чиққан. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, тимсоҳлардан бирида одам қолдиқлари, жумладан, болага тегишли эканлиги тахмин қилинган тиш ва суяклар топилган. Якуний натижа ҳалигача кутилмоқда, бироқ полиция қолдиқлар қиз бола эканлигини тахмин қилмоқда.

Малайзияда тимсоҳларнинг одамларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Сентябрь ойи ўрталарида узунлиги беш метрга яқин тимсоҳ балиқчига ҳужум қилиб, уни ўлдирган. Натижада, тимсоҳ ҳужум содир этилган жойдан тахминан 60 метр узоқликда топилган – у оғзида жонсиз танани ушлаб турган ва уни қўйиб юборишни истамаган. Натижада тимсоҳ отиб ташланди.

Киритилди: Бугун 09:17. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!