Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Малайзияда Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

Малайзияда Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

Само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган. Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига фондига топширишларини маълум қилди.

Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти хузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимовнинг хабар беришича, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар форс тилида ёзилган бўлиб, 1197 йилда кўчирилган.

Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик. Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири бу аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган, — дей у.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум.

Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига фондига топширишларини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!