Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мактабларда 9-синф ва 11-синф ўқувчилари 6 та фандан имтихон топширади

Мактабларда 9-синф ва 11-синф ўқувчилари 6 та фандан имтихон топширади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 6 мартдаги "2022-2023-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги буйруғига кўра қуйидаги фанлардан якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади:

9-синфлар учун:

Она тили ва адабиёт (ёзма, баён);
Математика (ёзма);
Ўзбек тили - таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун / Рус тили - таълим рус тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун (оғзаки);
Тарих (оғзаки);
Жисмоний тарбия (амалий);
Ўқувчининг танлови бўйича* (оғзаки).

11-синфлар учун:

Она тили ва адабиёт (ёзма-иншо);
Математика (ёзма);
Ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун) /Таълим муассасаси танлови** (ёзма ва оғзаки);
Чет тили (ёзма ва оғзаки);
Ўзбекистон тарихи (оғзаки);
Ўқувчининг танлови бўйича* (оғзаки).

Киритилди: 13:32 23.03.2023. Ўқилди: 6201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!