Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши маълум қилинди

A A A
Мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши маълум қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 1-синфга қабул қачондан бошланишини маълум қилди.

Ўрнатилган тартибга кўра, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади. 1-босқич микроҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль), 2-босқич: микроҳудуддан ташқарида (1-15 август). 43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июнь соат 10:00 дан бошлаб “my.maktab.uz” электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат этиб борилади.

Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида республика бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 21:18 19.06.2023. Ўқилди: 3198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!