АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зафаров чекка қишлоқлар ва тоғли ҳудудлардаги, умуман республикадаги жами мактаблар қачон сифатли интернет билан тўлиқ таъминланиши ҳақидаги саволга жавоб берди:
«Мўлжалимиз бўйича, бу ишни кейинги йилнинг охиригача чўзмаслик чорасини кўрамиз.
Ўрганишларимиз натижасида айрим таълим муассасалари жуда ҳам узоқда жойлашгани аниқланган. Оптик толали алоқа линияларини ҳар бир мактабга олиб боришни мақсад қилиб қўйганмиз.
Ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумотга эгамиз. Қанақа технология, қандай йўналиш орқали, оптик толами ёки сунъий йўлдош воситасидами, хуллас масаланинг ҳамма томонларини ўрганган ҳолда, ушбу вазифани албатта бажарамиз».