Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мактаб ўқувчисининг қалтис ҳаракати оилага 44 миллион сўмга тушди

Мактаб ўқувчисининг қалтис ҳаракати оилага 44 миллион сўмга тушди

Денов туманидаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси Шокир Болтаев акасининг “ВАЗ-2106” автомашинасини унинг рухсатисиз бошқариб, Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга “М-41” автомобиль йўлида қўпол йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишда келаётган “NEXIA” русумли автомашина билан тўқнашади. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида мактаб ўқувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан 7 миллион 500 минг сўм жиноий жарима, 36 миллион 720 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланади.

МИБ вилоят бошқармасидан маълум қилишларича, суднинг ижро ҳужжати Денов туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, тегишли ҳаракатлар олиб борилди. Давлат ижрочилари белгиланган жиноий жарима ва “NEXIA” русумли автомашинаси эгаси фойдасига моддий зарарни тўлиқ ундириб берди.

Автомашина бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси оқибатини ўйламай ташлаган биргина қалтис ҳаракати билан оила бюджетига ҳам “яхшигина” моддий зарар етказди.

Киритилди: 17:17 08.05.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!