Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлигини туғишидан 3 кун олдин билиб қолди

Мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлигини туғишидан 3 кун олдин билиб қолди

Aнглиянинг Уилтшир округида яшовчи қиз ҳомиладорлиги ҳақида билганидан уч кун ўтгач болани дунёга келтирди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.

17 ёшли Эйми Стивенс мунтазам равишда укол олиш учун клиникага ташриф буюрганида, ҳомиладорлик тестини ўтказган. У учун кутилмаган ҳолда, тест мусбат натижа кўрсатган. Шифокорларнинг фикрига кўра, концепциядан бери беш ёки олти ҳафтадан кўп вақт ўтгани йўқ, шунинг учун туғруққача саккиз ой қолганди. "Ҳеч қандай белги йўқ эди, ҳеч ким ҳеч нарсани сезмади, дўстларим ҳам, ишдан келган одамлар ҳам, мени ҳар куни кўрган онам ҳам", дейди мактаб ўқувчиси.

Уч кундан кейин Эйми қаттиқ оғриқни ҳис қилди. "Мен буни ич қотиш ёки ундан ҳам ёмонроқ – бола тушиши деб ўйладим, лекин ўз-ўзидан ўтиб кетишига умид қилдим", дейди у. Ҳожатхонада 45 дақиқа ўтиргач, қиз бирдан ўзини яхши ҳис қилди. Ҳожатга қараганида эса у ерда янги туғилган болани кўрди. Маълум бўлишича, оғриқ туғруқдан олдинги дард тутиши бўлган ва туққанидан кейин ўзини енгил ҳис қилган.

Болани ҳожатхонадан олгач, Эйми онасининг ёрдами билан киндигини кесиб, тез ёрдам чақирган. У уч кун касалхонада ётиши керак бўлди. Шифокорларнинг фикрига кўра, бола ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида туғилган, унинг вазни 2523 граммни ташкил қилган. У ҳам, унинг онаси ҳам бутунлай соғлом эди.

Киритилди: 16:20 24.11.2020. Ўқилди: 14128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!