Калининград вилояти бўйича Тергов қўмитаси мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши ҳақидаги хабарлардан сўнг терговга қадар текширувни бошлади.
Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, 14 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Калининград мактабларидан бири ўқувчиларининг мактаб ошхонасига ташриф буюрганларидан кейин оммавий заҳарланиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлган.
ТҚ маълумотларига кўра, етти нафар мактаб ўқувчиси тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Тахминларга кўра, уларнинг олтитасига энтероколит, еттинчисига эса ЎРВИ ташхиси қўйилган.
Терговчилар Роспотребнадзор минтақавий бошқармаси мутахассисларини жалб қилишган.
Мутахассислар мактаб ошхонасидан намуналар олиб, тадқиқотга юборишган.
Вилоят ТҚ раҳбари Дмитрий Бочаров текширув жараёнини ўзининг шахсий назорати остига олган.