Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин – Президент

A A A
Мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин – Президент

Ўтган йили 500 та “тил эгалари” иш бошлагани ўз самарасини бераяпти. Бу амалиётни кенгайтириш учун “тил эгалари”ни барча мактабларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича ўқув ва амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунинг учун мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади.

Тадбиркорлар, уста ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиқиб касбий таълимга йўналтирилган машғулотлар ўтказилади, касб тўгараклари ташкил этилади.

Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.

Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади.

“Мақсадимиз - мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин”, - деди Президент.

Киритилди: 11:35 05.02.2024. Ўқилди: 1385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!