Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Макрон америкалик ўнг қанот подкастери Кэндис Оуэнсга нисбатан туҳмат бўйича иккинчи даъво аризасини киритди.
France 24 хабар беришича, даъво Оуэнснинг Брижит Макроннинг жинси ҳақида тарқатган асоссиз даъволари билан боғлиқ. Макронлар подкастер аввалги суд жараёнига қарамай, бу айбловларни тарқатишда давом этаётгани ва улар орқали даромад олаётганини таъкидламоқда.
Франция президенти ва унинг рафиқаси Оуэнсни ёлғон маълумотларни такрор тарқатишда ва улардан молиявий манфаат кўришда айбламоқда.