Франция президенти бу ҳақда мамлакат Қуролли кучларига қилган мурожаатида эълон қилди.
Макроннинг маълум қилишича, 2027 йилда мудофаа учун 64 миллиард евро ажратилади – бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўп. У аслида ҳарбий бюджетни 2030 йилгача икки баравар ошириш режалаштирилгани, аммо бу мақсадга 2027 йилдаёқ эришилишини билдирган.
Режага кўра, 2026 йилда мудофаа учун 3,5 миллиард евро, 2027 йилда эса яна 3 миллиард евро қўшимча маблағ ажратилади.
Макрон, айниқса, ўқ-дорилар захирасини тўлдириш, узоқ масофали артиллерия қуролларини янгилаш, юқори аниқликдаги қуролларни ривожлантириш, дронлар сонини ошириш зарурлигини таъкидлаган. У шунингдек, Франциянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш ва космик соҳадаги салоҳиятни оширишга чақирди.