Франция президенти Эммануэл Макрон Сурия ўтиш даври ҳукумати раҳбари Аҳмад аш-Шарани лавозимга киришгани билан табриклаб, Дамашққа қўйилган санкцияларни бекор қилиш ниятида эканини билдирди.
5 февраль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида Макрон «мамлакатнинг Башар Асад режимидан озод бўлиши» ҳақида гапирди ва Сурияни ўтиш даврида қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Аҳмад аш-Шара Макронга миннатдорчилик билдириб:
🔹 «Сурия минтақада фаол ва ижобий ўйинчига айланиш ниятида.»
🔹 «Мамлакат тикланишига тўсқинлик қилаётган иқтисодий санкциялардан қутулишимиз керак.»
📌 Башар Асад 2024 йил 8 декабрда Россияга қочганидан сўнг Аш-Шара ҳокимиятга келди.
📌 Бу билан Сурияда 61 йил ҳукмронлик қилган «Баъас» партияси тугатилди.
📌 Уруш оқибатида юз минглаб одам ҳалок бўлди, 8 миллион суриялик қочқинга айланди.
📍 Аш-Шаранинг илк ташриф манзили – Саудия Арабистони.
🔹 У ерда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашиб, хавфсизлик, барқарорлик ва Сурия тикланиши масалаларини муҳокама қилди.
🔹 Саудия Арабистони илгари Дамашқ билан алоқаларни узган бўлсада, энди ҳамкорлик ва инвестицияларга тайёр эканини билдирган.
📍 Январь ойида Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Дамашққа борди.
🔹 Анналена Бербок ва Жан-Ноэл Барро 12 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Сурияга ташриф буюрди.
🔹 Европа Иттифоқи мамлакатни тиклаш ва миллий ярашувга кўмаклашишга тайёрлигини эълон қилди.
🔹 Бербок: «Асаднинг оғриқли даври тугади. Сурияликлар ўз ватанини қайтариш имконига эга бўлди.»
АҚШ ва Британия ҳам Сурия иқтисодий тикланиши учун чекловларни юмшатишга тайёрлигини билдирган, бироқ ҳозирча реал ҳаракатлар бўлмади.